Жаҳон | 15:36 / 14.04.2016
1788
2 дақиқада ўқилади

Путин Туркияни Россиянинг дўсти деб билишини айтди

Россия президенти Владимир Путин, ўзининг анъанавий "бевосита мулоқот"ида дунёнинг аксар давлатлари билан дўстона муносабатлар ҳақида фикр юритди.

«Биз душманлар қуршовида қолмаймиз, биз жаҳоннинг аксар давлатлари билан ижобий алоқаларни йўлга қўйганмиз», — деган президент Путин.

Унинг сўзларига кўра, Россия қўшни давлатлар билан ҳам дўстона муносабатларни олиб боради.

«Ҳатто Туркияни ҳам дўстимиз деб биламан. Турк халқи эса, бизга нисбатан дўстона кайфиятдадир», — деб қайд этган Россия раҳбари.

Бироқ, Путиннинг фикрича, Россия айрим давлат арбоблари билан мулоқотда муаммоларга дуч келмоқда.

«Биз кескин ҳаракатларсиз ишламоқдамиз. Аммо, нодўстона кайфиятларга қарши чоралар кўришга мажбурмиз. Акс ҳолда, ўз измига солиб олишади, бундай ҳолатлар тарихда кўп бора такрорланган. Энди бундай воқеаларнинг қайта рўй беришига йўл қўймаймиз. Лекин, манфаатларимиздан келиб чиқиб, барча ҳамкорларимиз, хусусан, қўшниларимиз билан алоқаларимизни ривожлантирамиз», — деб таъкидлаган Владимир Путин.