Қозоғистонда дунёдаги энг арзон автомобиль сотувга чиқиши кутилмоқда
Яқин кунларда Қозоғистонда дунёда энг арзон автомобиль Bajaj Qute сотуви йўлга қўйилади, унинг баҳоси 1,7 миллион тенгедан (ҳозирги курсда 5 минг доллар атрофида) ошмайди.
Ички автомобиль бозорида Bajaj Qute кейинги ойдаёқ сотувга чиқади. Бу ҳақида Kolesa.kz нашри маълум қилган.
Дастлаб автомобилни фақат Остонада сотиб олиш мумкин бўлади, бироқ ҳинд маркаси ҳамкорлар билан келишиб бўлган ва яқин кунларда машина Чимкент, Қўстанай, Уст-Каменогорск ва Ақтюбе бозорларида пайдо бўлиши кутилмоқда.
Умуман олганда Bajaj Qute квадрицикллар сирасига киради (квадроцикл билан адаштирилмасин), яъни у жамоат жойларида юришга мўлжалланган тўрт ғилдиракли транспорт воситаси ҳисобланади.
Агар Қозоғистонда Bajaj'ни ўзиюрар машина деб топиб, ЎМП (ўзиюрар машина паспорти) билан таъминланса, унинг баҳоси 1,5 миллион тенгега тўғри келиши мумкин. Агар уни тўлақонли транспорт воситаси деб тан олишса, у ҳолда машина нархи 1,7 миллион тенге атрофида бўлади. Машинанинг чиқинди йиғувчи қисми унинг баҳосига 100 000 тенгедан кўпроқ нарх қўшади.
Bajaj Qute Ҳиндистонда 2 минг доллар атрофида баҳоланалди.
Бу пуллар эвазига харидорлар жуда кичик тўрт ўринли автога эга бўлишади.
Орқа ўриндиқ остида 0,2 литр ҳажмдаги бир цилиндрли мотор жойлашган (13.5 л. с. ва 19 Нм), олдинда эса 44 литрли юкхона мавжуд. 92-ёнилғи қуйилганда - 3 л./100 км., яъни 8 литрли ёнилғи қутиси 250 километрдан ортиқ масофага етиши керак.
Шундай бўлса-да, инқироз шароитида бундай арзон транспорт воситаси муайян талабга эга бўлиши мумкин. Назарий жиҳатдан олганда Bajaj яқинда Кореяда сотуви тўхтатиладиган Daewoo Matiz'нинг ўрнини босиши эҳтимоли бор. Бугунги кунда Matiz'нинг нархи 1,6 миллион тенге.
Дилер Bajaj'ни такси хизматида фаолият кўрсатиш учун мақбул вариант деб ҳисобламоқда.
Таассуфки, ЕuroNCAP синовлари натижасига кўра, соатига 50 км тезликдаги тўқнашувдан сўнг бундай машинада омон қолиш амри маҳол. Бироқ Қозоғистон бозорида ҳозирги кунгача бундан-да хавфлироқ машиналар сотилади.