Жаҳон | 10:17 / 17.04.2016
1209
1 дақиқада ўқилади

Эквадор қирғоқлари яқинида 7,8 балли зилзила содир бўлди

Эквадор қирғоқлари яқинида кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, зилзила кучи 7,8 баллни ташкил этган.

Маълум қилинишича, бу ер силкиниши ўчоғи Муисне шаҳридан 27 км жануби-шарқда бўлган. Зилзила ўчоғи чуқурлиги 19,2 км.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш