Жаҳон | 23:21 / 18.04.2016
1571
1 дақиқада ўқилади
Қуддусдаги автобуснинг ғилдирагига бомба маҳкамлангани маълум қилинди
Қуддус расмийларининг маълумотларига кўра, шаҳарда автобуснинг портлашига унинг ғилдирагига маҳкамланган бомба сабаб бўлган.
"Қуддус мэри Нир Баркат автобуснинг портлаши теракт бўлганини тасдиқлади. Портлаш автобуснинг ғилдирагига маҳкамланган бомба ҳаракатга келтирилиши оқибатида юз берган", деб маҳаллий "Гаарец" нашрига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Портлаш 18 апрель кечки пайт содир бўлган. Бўш автобус ёнидан йўловчилар бўлган автобус ўтаётганда у портлатилган. Бунинг оқибатида 16 киши жароҳат олган.
Ҳозирча теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмади.