Ўзбекистон | 18:54 / 19.04.2016
1493
1 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов зилзила муносабати билан Эквадор президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Эквадор президенти Рафаэль Корреага таъзия билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

«Ислом Каримов Эквадорнинг шимоли-ғарбий соҳилидаги талофатли зилзила натижасида кўп сонли инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликка олиб келиши муносабати билан президент Рафаэль Корреага самимий таъзия билдирди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Қайд этишларича, Ўзбекистон Президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, жабрланганларга ҳамдардлик билдирди.

16 апрель кунидан 17 апрелга ўтар кечаси Эквадорда 7,8 магнитудали ер ости силкинишлари қайд этилди. Зилзила натижасида турар жой бинолари, меҳмонхона ва бошқа бинолар вайрон бўлди. Қурбон бўлганлар сони 413 нафарни ташкил қилди, шунингдек 300 нафардан зиёдроқ киши бедарак йўқолган деб эълон қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш