Нью-йорклик полициячи "тасодифий" қотиллиги учун жамоат ишларига жалб қилинди
Нью-Йоркнинг Бруклин туманидаги суд 2014 йил ноябрда хатолик туфайли бир йигитни отиб ўлдирган собиқ полициячи Питер Лянга нисбатан 800 соатлик жамоат ишларига жалб қилиш ҳукмини чиқарди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Лян турар-жой биносини кечки кузатув пайтида қоронғи зинада шитир-шитир овозини эшитиб, у томонга қараб ўқ узган. Оқибатда полициячи 28 ёшли қора танли Акай Герли исмли йигитни ўлдириб қўйган. Маълум бўлишича, йигит ўзининг дугонаси ёнига келаётган бўлган. Табиийки, йигит учрашувга ҳеч қандай қурол билан келмаган.
Нью-Йорк полицияси комиссари ўшанда марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирган ва бўлиб ўтган воқеани "бахтсиз тасодиф" деб айтган.
Февралда Питер Лян қасддан одам ўлдирмасликда айбдор деб топилган, унга 15 йиллик қамоқ жазоси хавф солган. Бироқ суд ҳаками прокурор полициячи инсонни ўлдириш таҳдидига "онгли равишда масъулиятсизлик билан қарагани" ҳолатини исботлай олмади, деб ҳисоблаб, Лянга нисбатан анчагина "юмшоқ" ҳукм чиқарган.