Жамият | 17:03 / 20.04.2016
2415
1 дақиқада ўқилади

Нюша қирғизистонлик боланинг соғайиши учун хайрия қилди

Россиялик қўшиқчи Нюша қирғизистонлик Айдар Умаралиевга 300 минг рубль (тахминан 13 миллион сўмдан ортиқроқ) эҳсон қилди. Бу ҳақда Sputnik Кыргызстан хабар қилди.

Бу маълумотларни Москвада яшовчи Жилдиз Османова, боланинг онасига таяниб тарқатган. Унга кўра, қўшиқчи Айдарнинг даволаниши учун 300 минг рубль хайрия қилган.

Бундан ташқари, артист Instagram саҳифасида ўз мухлисларидан ҳам болакайга моддий ёрдам қўлини чўзишларини сўраб мурожаат қилган.

Айдар Умаралиев 1,5 ёшда. У мия суяги саратони билан оғриган. Бола тирик қолиши учун унга етти миллион долларлик мия суяги ўтказиш жарроҳлик амалиёти талаб этилади.

Боланинг қариндошларига кўра, зарур маблағ йиғилган ва улар барча кўмак берганлардан жудаям миннатдор.

Ҳозир Айдар ва унинг онаси Рогачёва номидаги Москва клиникасида. Яқин кунларда у жарроҳлик амалиётини бошидан кечиради. Кейин реабилитация даврига ҳам катта миқдорда пул керак бўлади.