Эрдўғаннинг президентлиги ноқонуний эканлигини исботлаган ёзувчи ўлик ҳолда топилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ёлғончиликда ушлаган ёзувчи Эргюн Пўйраз ҳибсдан чиққандан кейин бир неча кун ўтиб ўлик ҳолда топилди.
Пўйраз ўзининг журналистик тергови давомида Туркия президентининг олий маълумоти йўқлигини аниқлаган ва шунинг учун унинг давлатни бошқаришга ҳуқуқи йўқлигини айтган.
Ёзувчи Эрдўған гўёки якунлаган университет унинг дипломида кўрсатилган йилларда ҳаттоки мавжуд бўлмаганини аниқлаган. Ёзувчи Эрдўған Мармар университетида ўқиганда ёзган диплом ишининг асл вариантини чоп этган.
Шу тариқа Эрдўғаннинг дипломи сохта бўлиб чиққан. Туркияда эса олий таълим муассасасида камида 4 йиллик ўқишни тугатишлик президент бўлиш учун мажбурий шарт ҳисобланади.
Ёзувчининг тергови асосида "Халқни қутқариш" турк партияси мамлакатнинг марказий сайлов комиссиясига Эрдўғанни сайловларда иштирок этишдан четлатиш талаби билан мурожаат қилган. Ҳозирча бу мурожаат ҳеч қандай натижага олиб келмаган. Бироқ ёзувчининг ўзига ростмана "ов" бошланган ва у тез орада ҳибсга олинганди.
Пўйраз озодликка чиқиши биланоқ ўлик ҳолда топилган. Маҳаллий ОАВ ёзувчининг "вафоти" сабаби ва тафсилотларини келтирмаётган бўлса ҳам, у ўз ҳолича ўлмагани тахмин қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Эрдўған ўзининг "обрўсини" жуда ардоқлайди ва ўзининг номига билдирилган турли ҳазиллар ва обрўсизлантиришга уринишлардан қаттиқ ранжийди.