Наманганда сайловга оид масалаларни кенг жамоатчиликка етказишда ОАВ роли мавзуида матбуот анжумани ўтказилди
Наманганда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига оид масалаларни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг роли мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Наманган вилояти комиссияси аъзолари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Президентимиз раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Хусусан, демократиянинг муҳим омили бўлган сайлов институтининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилиб, изчил такомиллаштирилмоқда.
– Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови жараёнида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларда ватанпарварлик ва ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Зафаржон Худойбердиев. – Сайловнинг очиқлик, ошкоралик, адолат ва холислик тамойилларида ўтишини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Анжуманда журналистлар билан сайлов қонунчилиги, ташкилий-ҳуқуқий асослари борасида тарғибот ишларини олиб бориш, бевосита сайлов куни жараёнларни ёритиш бўйича фикр алмашилди.
Наманган вилоятида 882 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 9 минг 600 дан зиёд маслаҳатчиси сайланади. Шаҳар ва туманларда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия ва ишчи гуруҳлари томонидан сайловни ташкил этиш, муносиб номзодлар кўрсатиш бўйича тараддуд ишлари қизғин бормоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024