Жамият | 17:28 / 22.04.2016
1681
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг 2016 йил 1 чоракдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 апрель куни «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг 2016 йил 1 чоракдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унда агентлик раҳбарияти, марказий аппарати масъул ходимлари, тизимдаги корхона, ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлари қатнашишди.

Йиғилишда агентлик фаолиятига доир бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Гёте институти билан ҳамкорликда 28 апрель – 5 май кунлари Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ўтказиладиган болалар ва ёшлар учун «Шум бола» III ўзбек ва немис кинолари фестивалини юқори савияда ташкил этишга доир аниқ топшириқлар берилди.