Ўзбекистон | 11:40 / 22.04.2016
2304
1 дақиқада ўқилади
Plattenhardt + Wirth GmbH раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди
"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясида Plattenhardt + Wirth GmbH компанияси раҳбари Ингольф Майер билан учрашув бўлиб ўтди.
Plattenhardt + Wirth GmbH Германияда мева ва сабзавотларни сақловчи омборлар қуриш соҳасида етакчи мутахассис ҳисобланади. У Венгрия, Хитой, Хорватия, Польша ва МДҲ давлатларида ўз ваколатхоналарига эга.
Учрашув чоғида савдо-логистик марказларини ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари учун совутгич омборлар қуриш бўйича икки томонлама фойдали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Компания совутгич омборлар ва савдо-логистик марказларини лойиҳалашда, шунингдек замонавий немис технологияси ва жиҳозларини татбиқ қилишда ёрдам беради.