Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:59 / 25.04.2016
2038
1 дақиқада ўқилади
Олимпиадага йўлланма олган ўзбекистонлик спортчилар сафи яна кенгайди
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган лицензион мусобақада ўзбекистонлик спортчи-қизлар жамоавий баҳсларда ҳам XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Бадиий гимнастика бўйича жамоавий баҳсларда қатнашган Самира Амирова, Валерия Давидова, Луиза Ғаниева, Зарина Қурбонова ва Марта Растобуровадан иборат Ўзбекистон жамоаси ҳам Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш