Ўзбекистон | 22:07 / 26.04.2016
2224
1 дақиқада ўқилади
Ислом Каримов ШҲТ доирасидаги бир қатор масалаларни ҳал қилишни кечиктирмасликка чақирди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг таъкидлашича, ШҲТ доирасидаги бир қатор масалалар очиқ қолмоқда ва уларни ўз вақтида кечиктирмаган ҳолда ҳал қилиш зарур ҳисобланади.
"Баъзи саволларга жавоб олиш керак. Баъзи давлатлар ўз қизиқишларидаги саволларга алоҳида тарзда ечим топишни исташи мумкин. Бу масалани зудлик билан ҳал қилиш керак", дейди журналистларга Ислом Каримов РФ президенти Владимир Путин билан музокаралардан кейин.
Ўзбекистон раҳбари "ШҲТнинг келажаги учун фавқулодда муҳим ҳисобланадиган ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини тезлатиш зарурлиги"ни таъкидлади.
Каримов шунингдек, ШҲТни Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий қарама-қаршиликларга аралашмасликка чақирган.