Жаҳон | 12:37 / 26.04.2016
1475
1 дақиқада ўқилади

Польша ЕИ билан вақтинчалик чегара назорати ўрнатади

Польша 4 июлдан 2 августга қадар Европа Иттифоқи билан вақтинчалик чегара назоратини ўрнатишни режалаштирган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилди.

Назорат “жамоат тинчлигини бузиши ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган шахсларнинг Польшага кириши олдини олиш мақсадида” Германия, Словакия, Чехия, Литва чегараларида, шунингдек, аэропортларда ўрнатилади.

ОАВда ушбу ҳаракатлар НАТО июль аввалида бўлиб ўтадиган саммитини Варшавада ўтказиши ва Жаҳон ёшлар куни билан билан боғлиқ дея таъкидланмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш