Жаҳон | 11:31 / 26.04.2016
1486
1 дақиқада ўқилади
Япония Австралия ҳукуматидан сувости кемалари тендери якунига изоҳ беришни талаб қилмоқда
Япония ҳукумати Австралия 50 млрд доллар қийматидаги янги авлод сувости кемаларини қуриш бўйича ўтказилган тендерда Франция таклифини маъқул кўргани сабабини билишни истамоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
«Биз ушбу қарор юзасидан афсусдамиз. Шу боис таклифимиз нима учун маъқулланмаганига ойдинлик киритишини сўраб Австралия ҳукуматига мурожаат қиламиз», — деган Япония мудофаа вазири Гэн Накатани.
Австралия расмий вакилининг маълум қилишича, Франция таклиф этган конструкция мамлакат ҳарбий денгиз кучлари талабига кўпроқ жавоб беради.
Аввалроқ Франция Австралиянинг 50 млрд долларлик сувости кемалари ишлаб чиқиш бўйича тендерида ғолиб бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.