Спорт | 01:37 / 27.04.2016
2317
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Реал" билан дуранг қайд етди

Бугун, 26 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидаги дастлабки ўйинда "Манчестер Сити" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилди. Мазкур учрашув "Этихад сити оф Манчестер" стадионида бўлиб ўтди. Шиддат билан давом этган ўйин 0:0 ҳисобида якун топди. 

Биринчи бўлимда асосан майдоннинг ҳар бир қаричи учун жанг кечди. Бир жамоа ҳужум қилаётганида иккинчиси бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Натижада тўп хавфли зонага кўп ҳам етиб боравермади. Биринчи бўлим асосан 2-3та вазиятдаги қўполликлар ва Давид Силванинг жароҳат олиб майдонни эрта тарк этиши билан ёдда қолди. 

Танаффусдан сўнг "Манчестер Сити"да дарвозага тўп йўллаш учун катта имкониятлар пайдо бўлди, бироқ жамоа бу каби вазиятларни бой берди. 20 дақиқада "Реал" ташаббусни ўз қўлига олди, бироқ Жо Харт ўз жамоасини икки маротаба қутқариб қолди, Хесенинг боши билан берган зарбаси эса дарвоза тўсиғига келиб урилди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 4 май куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигаси. 1/2 финал. Биринчи ўйин.

"Манчестер Сити" – "Реал" 0:0

Огоҳлантириш: Сильва, 37 – Пепе, 24; Карвахаль , 90+2.

"Манчестер Сити" - Харт, Санья, Компани, Отаменди, Клиши, Фернандо, Фернандиньо, Навас (Стерлинг 77), Сильва (Ихеаначо 41), Де Брюйне, Агуэро.

"Реал" - Навас, Карвахаль, Пепе, Серхио Рамос, Марсело, Каземиро, Кроос (Иско 90), Модрич, Бэйл, Лукас Вазкез, Бензема (Хесе 46).