Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 21:22 / 27.04.2016
1480
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: номаълум кимса Ливияда 16 мисрликни отиб ташлади
Ливияда номаълум кимса 16 мисрликни отиб ташлади, деб хабар бермоқда Sky News Arabia.
"Бани-Волид шаҳрида Миср фуқароларига қуролли ҳужум қилиниши оқибатида 16 мисрлик ўлдирилди, яна бир неча киши яраланди", деб айтилмоқда хабарда.
Бани-Волид шаҳри Ливиянинг пойтахти Триполидан 160 км узоқликда, жануби-шарқий йўналишда жойлашган. Воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш