Спорт | 19:52 / 27.04.2016
7922
1 дақиқада ўқилади
Хоразмда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Хоразмда 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 250 дан зиёд ёш полвон ғолиблик учун гиламга чиқди.
– Ёшлар орасида белбоғли курашга қизиқиш тобора ортмоқда, – дейди белбоғли кураш бўйича Хоразм вилояти ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Усмонжон Муҳаммадов. – Хоразмлик ёш спортчилар бу йилги спорт мусобақалари мавсумини омадли бошлади. Мазкур мусобақанинг ўзида улар 1 олтин, 3 кумуш ва 7 бронза медалини қўлга киритгани ҳам фикримиз далилидир.
Мусобақада турли вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.