"Манчестер Сити" Кличкога 1 рақамли махсус футболка совға қилди
Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси Владимир Кличкони Тайсон Фьюрига қарши жанг олдидан қўллаб-қувватлади.
Жамоа украиналик боксчи учун тайёрланган, "1" рақами ва "Кличко" фамилияси туширилган футболкани намойиш қилди. Фотосурат Владимир Кличконинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ҳам жойланган.
27 апрель куни Манчестер шаҳрида профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко (64-4, 53 КО) ва WBA, WBO ва IBO йўналишлари чемпиони британиялик Тайсон Фьюри (25-0, 18 КО) ўртасида ўтказиладиган реванш жанги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, Кличко ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги 9 июль куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. Ўтган йили Фьюри украиналик бокчининг барча камарларини тортиб олганди.