Фан-техника | 12:06 / 28.04.2016
2254
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: жаҳон смартфон бозорида биринчи марта пасайиш кузатилди

Жаҳон смартфон бозорида 2016 йилнинг биринчи кварталида илк бора пасайиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда Strategy Analytics хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, жорий йилнинг январь ойидан март ойига бўлган даврда 334,6 млн. қурилма жўнатилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса, бу кўрсаткич 345 млн.ни ташкил этган эди.

Смартфонлар бозорида етакчиликни ҳамон Samsung Electronics Co сақлаб ткрибди. Аммо унинг ҳам жўнатмалари 4,5 фоизга камайиб кетди ва 79 млн. қурилмани ташкил этди. Бозордаги Samsung улуши ўтган йил кўрсаткичидан 24 фоиздан 23,6 фоизга тушиб кетди.
Иккинчи ўринда Apple бормоқда. Унинг жўнатмалари 16 фоизга тушиб кетди ва 51,2 млн.ни ташкил этди. Компания улуши ўтган йилникига қараганда 17,7 фоиздан 15,3 фоизгача тушиб кетди.