Жаҳон | 21:38 / 01.05.2016
6749
1 дақиқада ўқилади

Арсений Яценюк истеъфосидан кейин илк марта омма олдида кўриниш берди

Украинанинг собиқ бош вазири Арсений Яценюк 14 апрель, яъни ўз лавозимини тарк этган кунидан буён илк марта жамоатчилик олдида кўриниш берди.

У ўзининг фейсбукдаги саҳифасига ўз оиласи билан бирга Киевга Пасха байрамини нишонлаш учун йўл олганида туширилган суратларни жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Арсений Яценюк Украина бош вазири лавозимидан кетишини маълум қилди. 14 апрель куни Олий Рада парламент спикери Владимир Гройсман бошчилигидаги янги ҳукумат тузилганини тасдиқлади.

Бундан олдинроқ, Украинадаги нашрлар у истеъфога чиққан кундан бери кўриниш бермагани, балки чет мамлакатга, масалан Аргентинага қочиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Бироқ, унинг матбуот котиби Ольга Лаппо бу хабарларни инкор қилган.

Мавзуга оид