Ван Гаал: «Манчестер Юнайтед» мавсумдаги энг яхши ўйинини намойиш қилди
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал АПЛнинг 36-турида «Лестер»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳисоб билан якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйлайманки, бугун биз мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ёки энг яхшисини ўтказдик. Лекин ғалаба голини урсак янаям яхшироқ бўларди. Албатта, қачонки кетма-кет ғалабаларга эришмасанг, турнирни кучли тўртликда якунлаш қийин иш. Лекин бу турда «Манчестер Сити» ўз ўйинини «Саутҳемптон»га қарши сафарда ўтказади ва бизда кучли тўртликка кириш учун имконият сақланиб қолмоқда.
«Лестер» АПЛ чемпиони бўлишга ҳақли ўйинлар намойиш қилди, аммо ҳали «Тоттенҳэм»да ҳам омадга эришиш учун имкониятлар сақланиб қолинган. Бу жамоа «МЮ»га қарши ўйинларда ҳаммадан кўп очко жамғарди.
Бугунги ўйин ҳакам учун оғир кечди, Хут ва Феллайни ўртасида нима бўлди? Бу пенальти эмасмиди? Сочларинги оғритиб тортишганда албатта норози бўласанда», — дея ван Гаалнинг сўзларини келтиради BBC Sport.
Мавзуга оид
19:14 / 17.08.2022
Маскнинг ҳазилидан сўнг «Манчестер Юнайтед» акциялари нархи 17 фоизга қимматлашди
17:35 / 11.03.2019
Ван Гаал мураббийлик фаолиятини якунлади
16:28 / 14.09.2018
Анонс: Испанияда Классико, «Уотфорд» учун навбатдаги имтиҳон ва бошқа учрашувлар
19:49 / 20.07.2018