Спорт | 21:51 / 02.05.2016
5371
2 дақиқада ўқилади

Фьюри Кличко билан жангдан сўнг фаолиятини якунламайди

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, WBO ҳамда IBO йўналишлари чемпиони британиялик Тайсон Фьюрининг (25-0, 18 КО) мураббийи Питер Фьюри ҳали ўз шогирди фаолиятини якунламоқчи эмаслигини билдирди.

"Мен у билан бу борада гаплашдим. Унинг фаолиятини якунлаши ҳақидаги гап уни Британияда яхши қабул қилишмаётгани сабаблидир. Ўйлайманки, у АҚШга бориб мухлислар ҳурматига сазовор бўлади. У бокс тушишда давом эта олади. У ҳақиқий жангчи ва жаҳон чемпиони. У ўз шуҳратини мустаҳкамлайди", деган Питер Фьюри.

27 апрель куни Фьюри ва Кличко иштирокидаги Манчестер шаҳридаги матбуот анжуманида украиналик боксчи Уайлдер, Жошуа ва Фьюрига "ошхонада ким хўжайин эканини" кўрсатиб қўймоқчилиги ҳақида айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Кличко ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги 9 июль куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. 

Бундан олдинроқ, Тайсон Фьюри  собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличкога қарши ўтказиладиган жангдан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилганди.

Мавзуга оид