23:43 / 29.07.2017
36353

Кличко ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги санаси маълум бўлди

Фото: © REUTERS/Andrew Couldridge Livepic

Украиналик боксчи Владимир Кличко ва британиялик  Энтони Джошуа ўртасидаги реванш жанг 11 ноябрда Лас-Вегасда (АҚШ, Невада штати) ўтказилади. Бу ҳақда Boxrec бутунжаҳон бокс базаси маълумотлари хабар беради. 

Жанг шаҳарнинг энг катта аренаси T-Mobile‘да ўтказилади, у 20 минг томошабинга мўлжалланган. Худди шу майдонда 26 август куни америкалик Флойд Мэйуэзер ва ирландиялик Конор Макгрегор учрашади.

Кличко ва Джошуа ўртасидаги жангда ҳозирги вақтда британиялик эгалик қиладиган Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA Super), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Халқаро бокс ташкилоти (IBO) версияси бўйича жаҳон чемпиони унвонлари ўйналади.

Кличко ва Джошуа ўртасидаги биринчи жанг 30 апрелга ўтар кечаси Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган ва британиялик 11-раундда техник нокаунт билан ғалаба қилган. Иккала боксчи ҳам жанг давомида нокдаунд ҳолатига тушганлар. 

Top