Жаҳон | 07:26 / 02.05.2016
10050
1 дақиқада ўқилади
Шимолий Корея етакчиси тўй ва дафн маросимларини ўтказишни тақиқлаб қўйди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 6 майда партия қурултойи ўтказилгунгача мамлакат бўйлаб тўй ва дафн маросимларини ўтказишни вақтинчалик тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда The Sunday Times нашри хабар бермоқда.
"Шимолий Корея ҳукумати ҳаракатлари қурултойнинг бекаму-кўст ўтказилиши учун хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган", дейилмоқда хабарда.
Шунингдек, Ким Чен Ин қурултой тугагунгача мамлакатдан чиқиш ва унга киришни тақиқлаб қўйди.
Шимолий Кореяда 36 йил ичида биринчи марта Корея Меҳнат партияси қурултойи ўтказилиши кутилмоқда. Бу кунга мамлакат алоҳида тайёргарчилик кўрмоқда.
Аввалроқ Шимолий Кореяда қурултой олдидан пирсинг қилиш ва жинси шим кийишга тақиқловлар киритилганди.