Томск университети талабалари янги жаҳон рекордига тайёргарлик кўрмоқда
Томск университети назорат тизимлари ва радиоэлектроника университети талаба-радиотехниклари 7 май — Радио кунида деразадан эски буюмларни улоқтириш бўйича рекорд ўрнатиш мақсадида эски телевизор, компьюетр ва музлатгичларни йиғишмоқда.
“Университетимизда бир анаъна бор. Ҳар йил Радио кунида эски техник буюмларни ташлаб юборамиз. Бу билан талабалар янада замонавий ва янги техника воситаларини ихтиро қилишлари керак, деган чақирув англашилинади. Бу йил 500 та техник буюм йиғиб ҳамда уларни деразадан улоқтириб, рекорд ўрнатмоқчимиз”, — дейди олий ўқув юрти талабаларидан бири Валерия Белоусова.
Университетда бу анаъна 1988 йилда пайдо бўлиб, ўшанда радиотехника талабалари техника тараққиётига муносабат билдириш учун деразадан эски телевизорни улоқтириб юборишган эди. Бу одат ҳар йили 7 май куни нишонланадиган бўлди. Эски техник буюмлар университетнинг 6-рақамли ётоқхонасидан улоқтирилади.
Мавзуга оид
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024
АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
12:00 / 09.10.2024