Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
Кениялик спортчи Adidas кроссовкасида Лондон марафони рекордини ўрнатди. Ушбу ютуқ компания акцияларига ижобий таъсир қилди.
Кениялик югурувчи Себастян Саве Лондон марафонида масофани 1 соат 59 дақиқа 30 сонияда босиб ўтиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу тарихда 2 соатдан камроқ вақт ичида якунланган биринчи расмий марафондир.
Иккинчи ўринни эфиопиялик Йомиф Кежелча (1:59,41) эгаллади, аёллар ўртасида эса Тигист Ассефа рекорд (фақат аёллар ўртасидаги жаҳон рекорди) ўрнатди - 2:15,41.
Учала спортчи ҳам Adidas Adizero Adios Pro Evo 3 русумли энг янги кроссовкаларда - линия тарихидаги энг енгил кроссовкаларда (ўртача оғирлиги атиги 97 грамм) иштирок этди.
Ғалаба фонида Adidas акциялари нархи Франкфурт биржасида 1,4-2 фоизга кўтарилиб, тахминан 138 еврога етди. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, дунёнинг энг нуфузли марафонларидан бирида ғалаба қозониш немис компанияси учун кучли маркетинг мадади ва югуриш тоифасидаги асосий рақобатчиси Nike устидан муҳим ғалаба бўлди.
Марафондан кейинги ўсишга қарамай, 2026 йил бошидан бери Adidas қимматли қоғозлари АҚШ юқори тарифлари, геосиёсий хатарлар ва қаттиқ рақобат туфайли ҳали ҳам минус (-18%) ҳолатида қолмоқда.
Мутахассислар фикрига кўра, бу шунчаки спортчиларнинг ғалабаси эмас, балки Adidas технологияларининг ғалабасидир.
«Янги Adios Pro Evo 3 модели ҳозирданоқ профессионал югуришда янги стандартларни ўрнатмоқда», деди Deutsche Bank таҳлилчилари.
Янги жаҳон рекорди ва Adidas пойабзалларидаги спортчиларнинг ёрқин чиқиши 2026 йилда компаниянинг бозордаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлаши мумкин.
Мавзуга оид
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026
Март ойида электр энергияси кунлик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
18:05 / 26.01.2026