Хитой жаҳон савдоси қоидаларини АҚШ ўрнатмаслигини маълум қилди
Халқаро савдо қоидалари битта давлат томонидан босим остида эмас, балки барча мамлакатлар томонидан хабардорлик асосида ўрнатилиши лозим. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнотига жавобан Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хун Лэй маълум қилган.
Washington Post газетасида чоп этилган мақолада Обама Транс-Тинчокеани ҳамкорлиги бўйича иқтисодий келишув имзоланиши АҚШга жаҳон савдоси қоидаларини белгилашига замин яратиши, бошқа мамлакатлар ушбу қоидаларга амал қилишини билдирган эди. Президент “Савдо қоидаларини Хитой каби давлатлар эмас, АҚШ ёзиши керак”лигини маълум қилган.
“АҚШ бундан баёнотлар масаласида жуда талабчан, бироқ, улар узоқ муддатли истиқболларни инобатга олмаяпти, деб қўрқаман”, - қўшимча қилди Хун Лэй.
Унга кўра, Хитой ТТҲ учун очиқ, чунки ТТҲ ва (Обама ўз мақоласида танқид қилган) Минтақавий ҳар томонлама иқтисодий ҳамкорлик Осиё-Тинч океани минтақасида эркин савдо зонасини яратиш жараёнида бир-бирини тўлдириши мумкин.
АҚШ президенти ТТҲ бўйича келишувга эришилгани тўғрисида 2015 йилнинг октябрида маълум қилган. Ушбу ҳамкорлик Осиё-Тинч океани минтақасидаги аҳолиси тахминан 1 миллиард одамдан иборат бўлган 12 мамлкатни қамраб олади. 2016 йил февралда 12 давлат савдо вазирлари ТТҲ бўйича келишувни имзолади. Унинг доирасида Осиё-Тинч океани минтақасида эркин савдо зонаси ташкил этилади.
Хитой ТТҲнинг аъзоси ҳисобланмайди. Кўплаб экспертлар бу келишув Хитойнинг савдо манфаатларига зарар келтиришини билдирган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023