Иқтисодиёт | 22:07 / 03.05.2016
3439
1 дақиқада ўқилади

Pfizer фармацевтик компаниясининг чораклик даромади 27 фоизга ўсди

Pfizer фармацевтик компаниясининг 2016 йил 1-чорагидаги даромади 3,016 млрд долларни ташкил қилди. Бу март ойи охиридаги натижалардан кўра 27 фоиз кўпроқни ташкил қилган, деб айтилмоқда компания матбуот баёнотида. 

Pfizer’нинг 1-чоракдаги тушуми 20 фоизга, яъни 10,9 млрд доллардан 13 млрд долларгача ўсди. Бунда компания йиллик тушуми аввал эълон қилинган 49-51 млрд доллар ўрнига 51-53 млрд долларни ташкил қилиши режалаштирмоқда. 

Маълум қилинишича, Viagra дориси сотилишининг ўзи компанияга 1-чоракда 396 млн доллар келтирган. Бунда дорининг АҚШдаги савдоси 5 фоизга ошган, қолган давлатларда эса 2 фоизга камайган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид