Спорт | 09:18 / 04.05.2016
5524
1 дақиқада ўқилади

Косово терма жамоаси билан илк расмий учрашув ўтказадиган жамоа номи маълум бўлди

Футбол бўйича Косово терма жамоаси 3 июнь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида Фарер ороллари терма жамоаси билан илк расмий ўйинини ўтказади.

3 май куни Косово УЕФА аъзолигига қабул қилинди.

Косово футбол ташкилотини УЕФАга қўшиш қарори ташкилотнинг конгрессида қабул қилинди. Энди Косово федерацияси ФИФА таркибига қўшилиб, 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этиши мумкин.

Косовонинг ФИФАдаги иштироки масаласи ташкилотнинг 12–13 май кунлари Мехикода бўлиб ўтадиган конгрессида кўриб чиқилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид