Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тошкент баҳори – 2016” анъанавий шахмат рейтинг мусобақаси бошланди
Тошкентдаги “Тошкент баҳори – 2016” анъанавий рейтинг мусобақаси бошланди. Унда юзга яқин шахматчи икки гуруҳда баҳслашмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
“А” гуруҳидаги биринчи тур баҳсларида Антон Белий Юлия Хегайни, Сардор Мамаражабов Александр Агишевни, Нормамат Тошбулов Виктор Илюшинни мағлубиятга учратди. Шунингдек, ушбу гуруҳда яна етти шахматчи дастлабки ғалабасини нишонлади.
“В” гуруҳида Ҳидоятулло Муҳаммедов Аброрбек Абдужабборовни, Зарнигор Абдулатипова Шаҳзод Неъматовни, Самандар Олимов Тоҳиржон Акбаржоновни енгди. Ушбу гуруҳда яна ўттиз бир шахматчи бир очкодан қўлга киритган бўлса, икки шахматчи ўзаро дуранг ўйнаб, 0,5 очкога эга бўлди.
Мусобақа давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:33 / 15.04.2026
Синдоров турнирни яна бир рекорд билан якунлади
16:31 / 15.04.2026
“Ғурурланаман, сен қаҳрамонимизсан” — Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни шахсан табриклади
12:05 / 15.04.2026
Синдоров Номзодлар турниридаги иштироки орқали 165 минг евро ишлаб олди
21:27 / 14.04.2026