Жамият | 19:08 / 05.05.2016
6555
1 дақиқада ўқилади

Испаниядаги циркдан бегемот қочиб кетди

Испаниянинг Палос-де-ла-Фронтера номли циркидан бегемот қочиб кетди. Бу ҳақда Sky News хабар тарқатди

Цирк ҳудудидан бегемотнинг қандай чиқиб кетгани маълум эмас.

Саёҳати давомида қочоқ кўчадаги ўтлар билан озиқланган. Бундан ташқари, у автотрассада сайр қилган ва йўловчиларни чўчитган.

Воқеага гувоҳ бўлганлар уни суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Охир-оқибат бегемот тутилиб, циркка қайтарилган. 

Бегемотларнинг узунлиги бир ярим метргача етади. Оғирлиги ўртача бир ярим тоннагача етади. Улар анчагина тажовузкор ҳисобланади. Африкада улар туфайли ҳар йили одамлар нобуд бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш