Жамият | 10:28 / 05.05.2016
10993
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда мустақиллик ёшлари байрами ўз ниҳоясига етди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг  йигирма беш йиллиги муносабати билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилаётган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги ёшлар фестивали Жиззахда ўз якунига етди.

2-4 май кунларида Жиззах вилоятининг барча туманларида ташкил этилган фестивалнинг якуний қисми  Жиззах шаҳрининг марказида жойлашган Суғдиёна спорт мажмуасида 12 мингдан зиёд ёшлар иштирокида байрамона руҳда ўтказилди. Фестивалга Зулфияхоним қизлари, спорт бўйича халқаро ва жаҳон чемпионлари, фан ва санъат усталари ҳамда вилоятнинг бир қатор иқтидорли ёшларининг чиқишлари ҳамда санъаткорларнинг юртни мадҳ этгуви куй-қўшиқлари билан иштирок этишди.

– Мана ҳозир бизнинг Суғдиёна Марказий стадионимизда “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалининг гала-консертидамиз! Биз ёшларга бўлган эътибордан бошқа тенгдошларим қаторида жуда хурсандман. Юртимиз равнақи йўлида куч-ғайратимизни аямаймиз. Мен шундай юртда туғилганимидан фахрланаман.”-дейди  фестивал иштирокчиларидан бири.

Жиззахдан «Kun.uz» мухбири Акмал Бинокулов