Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола «Атлетико» билан ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида жамоа шифокорини ёмон ишлаганликда айблади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва жамоа шифокорлар хизмати билан ўртасида навбатдаги келишмовчилик юзага келди, дея хабар беради Bild.
Манба берган хабарга кўра, Чемпионлар Лигасининг 1/2 финалида «Атлетико»га қарши жавоб учрашувидан кейин испаниялик мутахассис кийим алмаштириш хонасида шифокорларга қарата: «Атлетико»да Годин тезда оёққа турди. Нега бизда бунақа бўлмади?», дея мурожаат қилган.
Шифокорлардан бири Гвардиоланинг гапига жим қараб тура олмаган ва унга: «Бунақа гап билан одамни кулдирма. Сенинг ихтиёрингда Роббен ва Бадштубердан бошқа барча футболчилар бор эди», деб жавоб қайтарган.
Шундан сўнг вазият кескинлашган, фақатгина Франк Риберининг аралашуви билан можароли вазият тўхтатиб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» «Атлетико» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, аммо икки учрашув натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга кирита олмаганди.
Гвардиола келгуси мавсумдан бошлаб «Манчестер Сити»ни бошқаради. «Бавария»да эса унинг ўрнини «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти эгаллайди.
Мавзуга оид
15:36 / 09.04.2022
Манчестер – Ливерпуль тўқнашуви: Клопп Гвардиола меҳмони, «МЮ» «Эвертон»га қарши
18:48 / 01.10.2017
Дарсликларга киритилиши лозим бўлган ўйин услуби. Гвардиола жамоасининг кечаги ғалабаси таҳлили
11:20 / 05.07.2017
Хосеп Гвардиола: «Месси «Барселона»да экан, улар енгилмас жамоа бўлиб қолаверади»
15:50 / 04.07.2017