Жаҳон | 15:55 / 06.05.2016
9497
1 дақиқада ўқилади

ИШИД ҳақидаги 1000дан ортиқ фатволар инглиз, француз ва немис тилларига таржима қилинди

Ал-Азҳар университети қошидаги фатво маркази мутахассислари 1000 дан ортиқ фатволарни инглиз, француз ва немис тилларига таржима қилишди. 

Мазкур фатволарнинг аксарияти экстремизм ва терроризим, хусусан, ИШИДга алоқадор. Фатволар дунёда фаолият юритаётган 12 000 дан зиёд Ислом билим юртлари ҳамда Ислом марказларига юборилди. 

Университет ушбу фатволарни етказиш ва ижроси бўйича Оврупа парламенти билан келишиб олди. Парламент ўз навбатида, университет мутахассисларининг Оврупа имом-хатибларига Ислом динининг асл душманларига қарата чиқарилган фатволар ҳақида тушунтиришлар олиб боришлари ва шу мавзуда семинарлар ўтказишларини сўради. 

Шуни айтиш жоизки, “Ал-Азҳар” университети фатволарида Ислом принциплари ва шариат аҳкомларига зид иш тутаётган ИШИД фаолияти тўғрисида кескин муносабат билдирилган.

 Азизхон ҲАКИМОВ / Muslim.uz

Мавзуга оид