Фан-техника | 11:47 / 06.05.2016
19861
4 дақиқада ўқилади

LG К серияли LG смартфонлари энди Ўзбекистонда

Кечагина дунё IT- матбуоти LG смартфонларининг янги инновацион серияси – К сериясининг яратилганлигини қизғин муҳокама қилаётган эди, бугун эса бу ажойиб қурилмалар Ўзбекистон бозорини эгалламоқда. Уларнинг ўзига хослиги нимада? Эътиборингизга янги “К” -  K10 LTE, K8 LTE ва K4 LTE смартфонлар қаторини ҳавола этамиз.

Креатив. Жанубий Корея муҳандислари премиум-класснинг функционал ва дизайни бир неча юз долларга тўғри келиши шарт эмаслигини яна бир карра исботлашди. Бугунги кунда 2.5D-экран, яъни шўнғиб кетувчи эффект ҳосил қилувчи қайрилган экранли смартфонларга нисбатан айнан шундай ҳол кузатилмоқда. LG K10 LTE ва LG K8 LTE нарх стереотипларини бузади – энди мобил ҳаётга катта харажатларсиз “шўнғиш” мумкин.

Сифат. Янги сериянинг уч модели ҳам ҳаттоки “оғир” дастурлардан фойдаланишда, смартфонларни юқори унумдорлик  билан таъминловчи тўрт ядровий процессор билан бойитилган. Бу қурилмалардаги аккумулятор камида тўрт соат давомида улардан максимал қувватда тўхтовсиз фойдаланиш имконини беради. Агар алоҳида тўхталадиган бўлсак, масалан LG K8 LTE модели ҳақида – унда Android – 6.0 Marshmallow базасидаги операцион тизимнинг энг тез ва унумли версияси ўрнатилган.

Камера. К серияси – кўп саёҳат қилувчи, ҳаётдан завқ олиб яшовчи, Instagram'даги аккаунтини машҳур қилишни истовчи ва умуман кўнгли ёш инсонлар учун мукаммал вариант. K10 LTE ва K8 LTE моделлари 8Мп’ли асосий камера ва селфи учун 5 Мп’ли камера билан бойитилган. K4 LTE модели энг ҳамёнбоп бўлиб, унга 5 ва 2 Мп’ли камералар ўрнатилган, сўнгги йилларда LG томонидан флагман моделлар учун яратилган деярли барча ноу-хауларга эга қурилма ёрқин, тиниқ ва оригинал тасвирлар олишга йўл очади. Қўл ҳаракати билан селфи қилиш - одатий зерикарли ракурсларни, фронтал камеранинг виртуал чақмоғи – хира ва бузилган кўринишларни унутиш имконини яратади, бир ҳаракат билан тасвирга олиш ҳамда фотокамеранинг тез очилиши – тасвирга олишга улгурмай қолиб,  йўқотилган вақт ҳақида ўйламасликка олиб келади ва ҳоказо.

Коннект. LTE – тўртинчи авлод алоқа стандартини қўллаш К сериясининг барча моделларига янада ёрқин ёшларбоп тус беради. Мобил интернетни юқори тезликда қўллаш K10 LTE, K8 LTE ва K4 LTE’ларни буткул замонавий алоқа воситасига айлантиради. Дунё интернет тўрининг барча имкониятларидан бемалол фойдаланиш мумкин, шу жумладан видеоалоқа ҳам тўлиқ йўлга қўйилган.  Видеоалоқани ҳаттоки 3G билан ўрнатиш ҳар доим ҳам муваффақиятли амалга ошавермайди. Бу дўстона мулоқотда ҳам, ўқишда ҳам керак бўлган алоқа тури.

Ҳамоҳанглик. Биз юқорида қайд этиб ўтган ёрқин хусусиятларга қарамай, LG'нинг  K-серияли смартфонлари Жанубий Корея компаниясининг қимматроқ қийматга эга флагман моделларининг ОС Android имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун зарур бўлган деярли барча илғор функционали билан таъминланган. Шундай қилиб, қурилмаларнинг устунлик жиҳатлари: 2.5D-экран, ҳамёнбоп нархда тиниқ фотостудия ва замонавий ишлаб чиқариш элементлари замон билан ҳамнафас яшашни истаганлар учун янги қурилмаларнинг зарурати ва долзарблигини тасдиқлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид