Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nothing «орзудаги смартфон» концепциясини намойиш этди
Ҳар йили юзлаб Android смартфонлари ишлаб чиқарилади, аммо улар орасида мукаммаллари ҳали ҳам йўқ. Nothing компанияси ўз фойдаланувчиларининг истакларини тўплаш ва таҳлил қилиш орқали шундай «орзудаги смартфонни» яратишга қарор қилди.
Аудитория 6 дюймдан кичик ихчам экран, қулоқчинлар учун улагич ва microSD уяси, шунингдек, олд камера учун кесик, бўртиб турган камера модуллари ва ортиқча иловалар бўлмаслигини хоҳлади.
Ишлаб чиқувчилар ушбу сўровларнинг барчасини ҳисобга олди ва натижа кутилмаганда муваффақиятли бўлди. Айниқса, суриладиган селфи-камерали ечими ажралиб туради.
Албатта, муросасиз бўлмади. Масалан, олинадиган батареянинг сиғими 3 800 мА·соат билан чекланган: яратувчилар корпусни қалинлаштиришни хоҳламаган, гарчи концептсия ҳали ҳам замонавий моделлардан каттароқ бўлиб чиққан бўлса-да. Аммо смартфонда ҳеч қандай бўртиқлар йўқ.

Бу «орзудаги смартфон»ни сотиб олиб бўлмайди. Бу барча истакларни битта қурилмага йиғиш ва бундай қурилма қандай бўлиши мумкинлигини кўрсатиш учун ўтказилган тажриба эди.
Кўпчиликка концепцсия ёқди ва баъзилар ҳатто Nothing Phone (4b) ўрнига буни ишлаб чиқишни таклиф қилишди.
Мавзуга оид
18:11 / 14.07.2026
Telegram иловасининг қисқа ҳаволалари бутун дунё бўйлаб ишламай қолди
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
21:51 / 08.07.2026
iPhone 18 Pro янги камера ва аккумулятор туфайли сезиларли даражада қалинлашади
18:46 / 08.07.2026