22:16 / 06.05.2016
5833

Самаралик шифокор "Яндекс"дан миллион рубль талаб қилмоқда

Самаралик невролог Сергей Макаров судга "Яндекс" устидан 1 млн доллар ундириш талаби билан мурожаат қилди. Макаровнинг важича, қидирув тизимидаги у ҳақидаги маълумот унинг обрўсига зарар етказмоқда. Бу ҳақда суд матбуот котиби Ольга Мышеловага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Арзчи шикоят аризасида у ҳақдаги шахсий: фамилия, исми-шарифи, унинг фирмаси адреси ҳамда унда у якка тартибдаги тадбиркор деб кўрсатилган маълумотларга интернет-ҳаволаларни ўчиришнинг рад этилишини ноқонуний деб топишни талаб қилмоқда", дейилди судда.

Эркакнинг айтишича, маълумотларнинг бир қисми эскириб қолган, қолган қисми эса шахсий маълумотларни сақлайди. Самараликнинг таъкидлашича, у "Яндекс"га мурожаат қилган, бироқ унга маълумотларни ўчиришнинг имкони йўқлиги ва у шахсий маълумотлар ҳақидаги қонун таъсирига тушмаслиги айтилган.

Макаров қидирувда у ҳақида чиқадиган маълумотлар унинг фикрича шахсий ва профессионал режаларига зарар етказиши сабабли судга мурожаат қилишга қарор қилди.

Top