"Яндекс" қайта шакллантирилгандан кейин хусусий компания сифатида қолади
Яндекс бошқарув жамоаси махсус акциядорлик ҳуқуқларини олади ва Москва биржасида рўйхатга олинадиган компанияни бошқаришда давом этади.

Нидерландиянинг Yandex N.V. компанияси Яндекс бизнесини 475 миллиард рублга сотиш бўйича хусусий инвесторлар консорциуми билан битим тузди. Эндиликда Yandex N.V. гуруҳнинг асосий компанияси ҳисобланмайди, янги бош компания хусусий ва мустақил равишда акциялари Москва биржасида сотиладиган Халқаро Акциядорлар компанияси (MKAO) "YANDEX" бўлади.
Яндекс жамоаси гуруҳининг бизнеслари, хизматлари ва активлари ўзида сақланиб қолади, хорижий стартаплар (Nebius, Toloka, Avride и TripleTen) ва Финляндиядаги маълумотлар маркази бундан мустасно.
MKAO "Яндекс" нинг асосий эгаси Yandex менежерлари бошчилигидаги "Консорциум.Первый" ёпиқ инвестиция фонди, шунингдек, тўртта мустақил ва хусусий иштирокчи компаниялар бўлади. Компания таъкидлаганидек, акциядорларнинг ҳеч бири компаниянинг назорат пакетига эга бўлмайди.
Yandex бошқарув жамоаси компания бошқарувини ва "Менежерлар жамғармаси"ни яратиш орқали асосий қарорларни қабул қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Ушбу фонд директорлар кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишида алоҳида масалалар бўйича қарорлар қабул қилинганда алоҳида ҳуқуқ ва вето ҳуқуқига эга бўлади.
Янги тузилма инвесторлар, ҳамкорлар, фойдаланувчилар ва ходимларга компания бизнесининг истиқболлари ва барқарорлигига ишончни таъминлаб, Yandex'даги одатий бошқарув жараёнларини сақлаб қолишга ваъда беради. Yandex бизнесини сотиш бўйича битим Yandex N.V. акциядорлари ва назорат қилувчи органлар томонидан тасдиқланиши керак.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Трампнинг урушни тезроқ тугатиш ҳақидаги чақириғини рад этди
Жаҳон | 12:26
-
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Ўзбекистон | 12:18
-
Навоий кўчасида қурилиши битмаган бино том қисмида ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 11:56
-
Германия ТИВ раҳбари Хитойни Москвага таъсир ўтказишга чақирди
Жаҳон | 11:50
Мавзуга оид

10:44 / 29.12.2023
Латвияда «Яндекс» билан боғлиқ сайтларга кириш блокланди

15:12 / 27.12.2023
«Яндекс» компанияси yandex.kz серверларини Қозоғистонга кўчирди

17:31 / 06.10.2023
Солиқ қўмитаси Yandex Go'дан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлашни талаб қилди

09:52 / 28.08.2023