«Бухоро» темир йўл вокзали биносида қурилиш ишлари тугатилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 мартдаги қарорига мувофиқ Самарқанд-Бухоро темир йўлини электрлаштириш ва юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаси бўйича ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 394,54 млн. долларни ташкил этади.
Лойиҳа доирасида қурилиши кўзда тутилган 222 та сунъий иншоатдан ҳозирги кунгача 213 таси, яъни 90 фоизи бажарилди.
Темир йўл трассасини электрлаштириш мақсадида режалаштирилган 6 мингдан ортиқ темир-бетон таянчларидан бугунги кунга қадар 4 минг 850 таси ўрнатилди. 3 та электр таъминот подстанцияларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Айни кунда 200 йўловчига мўлжалланган «Бухоро» темир йўл вокзали биносида қурилиш ишлари тугатилиб, пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти саноат корхоналарида контакт тармоғи электр таянч, уларнинг пойдевори ҳамда сунъий иншоатлар темир бетон конструкцияларини ишлаб чиқариш ва жойларга етказиб бериш режаси тасдиқланиб амалга оширилаяпти.
Самарқанд-Бухоро темир йўлини электрлаштириш ва юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида якунланиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Йўл атрофини ўраш ишлари ҳам олиб борилаяпти. Бугунги кунга қадар 45 км масофада ишлар тугатилди. Самарқанд-Бухоро темир йўли бир йўллик бўлиб, асосий йўлнинг узунлиги 249 кмни ташкил этади. Шундан Самарқанд - Навоий участкасида янги қуриладиган темир йўл узунлиги – 156,9 км ва Навоий-Бухоро участкаси – 92,1 км дан иборат .
Юқори тезликдаги поездлар ҳаракати йўлга қўйилгандан сўнг йўловчиларни Тошкентдан Бухорогача 3 соат 30 минутда ўз манзилига етказиб қўйиш имконияти яратилади. Бундан ташқари Самарқанддан Бухорогача темир йўлнинг ўтказиш имконияти 36 фоизга ошиши, эксплуатация харажатлари 36 фоизга камайиши кутилаяпти.
Бугунги кунда, яъни лойиҳани амалга ошириш жараёнида 700 га яқин ишчи фаолият кўрсатмоқда. Ушбу темир йўл фойдаланишга топширилгандан сўнг 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
М.Муротов
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:05 / 30.09.2024
Юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизмати тарифлари эркинлаштирилади
18:48 / 28.09.2024