Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
Россия пойтахи Москва ва Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри ўртасидаги темир йўл қатнови 21 июндан бошлаб тикланади, деб хабар берди Россия темир йўллари матбуот хизмати.
Қайд қилинишича, поезд икки ҳафтада бир марта ҳаракатланади. Қарор Тожикистон Республикаси темир йўл маъмуриятининг илтимосига кўра қабул қилинган ва Қозоғистон ва Ўзбекистон маъмуриятлари билан келишилган.
Поезд Душанбедан якшанба кунлари жўнаб кетади ва чоршанба кунлари Москванинг Павелецкий вокзалига етиб боради. Москвадан қайтиш рейси пайшанба кунлари, Душанбега етиб бориш эса душанба кунларига режалаштирилган. Сафар вақти тахминан тўрт суткани ташкил этади.
Поезд йўналиши Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари орқали ўтади. Бухоро, Нукус, Қўнғирот, Қандиёғоч, Ақтўбе, Илец, Оренбург, Самара, Сизран, Пенза, Ряжский ва бошқа аҳоли пунктларида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун тўхташ жойлари мавжуд. Поезд таркибига плацкарт ва купели вагонлар киритилган.
Тожикистон пойтахти ва Москва ўртасидаги темир йўл қатнови 2020 йил март ойида COVID-19 пандемияси туфайли тўхтатилган эди.
Мавзуга оид
22:14 / 08.07.2026
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
10:10 / 08.07.2026