Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Пальмирада Россия ҳарбий базаси яратилаётганидан хабар топди
Россия Суриядаги Пальмира шаҳрининг бир қисмини ҳарбий базага айлантирди, бу база террорчиларга қарши операцияларни тайёрлаш пункти ҳисобланади. Бу ҳақда Al Masdar News араб портали хабар бермоқда.
Араб порталидаги материалда айтилишича, Agence France Presse журналисти базанинг ўралган ҳудуди тасвирланган ёзувни чоп этган. Ёзувда базада "Панцирь-С1" ўзиюрар зенит ракета-тўп мажмуаси жойлаштирилганини кўриш мумкин.
Порталнинг таъкидлашича, таҳлилчиларнинг фикрича, Сурия чўлида янги базанинг яратилиши Россиянинг жанговар операциялар ҳудудини ИШИД ўз пойтахти деб биладиган Раққа ва Даур-аз-Зоргача кенгайтириш истагини кўрсатади.
Таъкидланишича, Пальмирадаги ҳарбий аэродромда ҳозирча Россия ҳарбий авиацияси самолётлари пайқалмаган. Бироқ яқин орада шаҳар устида бундай самолётлар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Россия ўтган йил сентябридан Сурия армиясига террорчилик гуруҳлари билан курашда кўмак кўрсатиб келмоқда. 2016 йил мартида жангарилар томонидан босиб олинган Пальмира озод этилди. Суриялик ҳарбийлар миллий ва Россия авиацияси кўмагида шаҳар устидан назоратни қайтиб олишган.
Россия март ойи ўрталаридан Суриядаги ҳарбий контингентининг асосий қисмини олиб чиқишни бошлади. Ҳозирда Сурияда қолган россиялик ҳарбийлар Хмаймимдаги аэродром ва Тартусдаги моддий-техник таъминот пунктидан фойдаланишда давом этишмоқда.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
10:10 / 10.07.2026
2026 йил июни Украина учун энг оғир ойлардан бири бўлди — БМТ
09:30 / 10.07.2026