Фан-техника | 22:44 / 10.05.2016
12650
1 дақиқада ўқилади

Интернетда iPhone 7’нинг янги «жонли» сурати пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқларда iPhone 7 смартфонининг «жонли» сурати пайдо бўлди. Бу ҳақида Ubergizmo хабар берган.

Суратда қурилманинг орқа қопқоғи акс эттирилган ва у деярли барча тахминий таърифларга мутлақо мос келади. 

Суратда пластик ажратмалар сезилмайди ва у қурилма четларига яқин жойлашган. Пастки қисмда Smart Connector ўрин эгаллаган, бироқ инсайдерлар унинг iPhone’да мавжудлигини рад этишди. Шуни қайд этиш керакки, камера бу ерда икки тарафлама эмас, стандартдир. Шунингдек, у iPhone 6 каби  корпусдан бўртиб чиқмаган.

Аввалроқ, тармоқларда смартфон ҳажмини кўришга имкон берувчи  iPhone 7 макетининг сурати пайдо бўлган эди. Унга кўра, корпус узунлиги - 138,3 мм, кенглиги — 67,1 мм. Ҳажми жиҳатдан қурилма iPhone 6s’ни ёдга солади. Смартфон қалинлиги эса ҳозирча ноъмалум.

Мавзуга оид