Иқтисодиёт | 22:43 / 10.05.2016
4869
1 дақиқада ўқилади

Saudi Aramco нефть қазиб олиш ҳажмини 33 фоизга оширмоқчи

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть компанияси 2016 йилда нефть қазиб олиш ҳажмини кескин равишда оширмоқчи ва ўзининг дунё бозоридаги улушини кенгайтирмоқчи. Бу ҳақда компания директори ўринбосари Амин Носирга асосланган ҳолда Bloomberg агентлиги хабар тарқатган.

Унинг сўзларига кўра, яқин ҳафталар ичида компания Шейб ҳавзасида нефть қазиб олиш ҳажмини 33 фоизга ошириб, кунига 1 млн баррель ҳажмига етказмоқчи. Шу тариқа давом этилиб, кейинги 10 йил ичида бу ҳавзада нефть қазиб олиш ҳажми 2 баробар оширилиши кўзда тутилган.

Манбанинг маълумотига кўра, Saudi Aramco хорижда ҳам фаоллигини оширмоқчи ва Индонезия, АҚШ, Ҳиндистон, Вьетнам, Хитой ва Жанубий Африка билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширмоқчи.

Бундан олдинроқ ҳукумат Saudi Aramco акцияларининг 5 фоизи сотувга қўйилиши ҳамда бу орқали олинган маблағларни 2030 йилгача Саудия Арабистонида ривожланиш дастури учун сарфлаш режаси ҳақида эълон қилганди.

Мавзуга оид