Жаҳон | 10:44 / 11.05.2016
3110
1 дақиқада ўқилади

Нигерия президенти Кэмероннинг Нигериядаги коррупция ҳақидаги баёнотидан ҳайратланди

Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг унинг мамлакати раҳбарларининг қинғирлиги тўғрисидаги эълонидан қаттиқ ҳайратга тушганини билдирди. Бу ҳақда Independent нашри хабар қилди. 

Нигериялик сиёсатчи вакилининг сўзларига кўра, Бухорий бош вазир балки Нигерия тарихидаги раҳбарлар тўғрисида сўзлагани тўғрисидаги гумонини билдирган.

Бундан олдинроқ, Кэмерон бир қатор вазирлар ва қиролича Елизаветой II иштирокидаги йиғилиш вақтида микрафон ёқиқлигини билмаган ҳолда Афғонистон ва Нигерияда коррупция урчиб кетгани ҳақида гапирганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш