Жаҳон | 15:43 / 11.05.2016
3594
1 дақиқада ўқилади

Париж аэропортида Air France авиакомпаниясининг икки самолёти тўқнашиб кетди

Франциянинг Air France авиакомпаниясининг икки самолёти Париждаги Руасси - Шарль де Голль аэропортида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Airlive.net интернет портали ёзмоқда.

Сенегалнинг Дакар шаҳридан учиб келган Boeing 777-300ER Тунисга қараб учишга тайёрланаётган A320 билан тўқнашиб кетди. Интернет портали томонидан эълон қилинган суратлар Airbus ҳаво кемасининг дум қисми зарар кўрганлигидан гувоҳлик бериб турибди.

Воқеа юзасидан жабрланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.