Жаҳон | 19:31 / 11.05.2016
5778
2 дақиқада ўқилади

Содиқ Хон: "Ислом Ғарб либерализми билан мутаносиб"

Лондоннинг янги мэри Содиқ Хоннинг фикрича, Ислом дини Ғарбнинг либерал қадриятларига мос келади. Хон Британия пойтахти мэрлиги учун 5 майда ўтказилган сайловда, овоз бериш жараёнлари тарихидаги энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлиб, шаҳарнинг илк мусулмон мэри этиб тайинланди. 

"Ўтган пайшанба куни бўлиб ўтган сайловлар Ислом ва Ғарб қадриятлари ўзаро мутаносиб эканини кўрсатди. Менинг ўзим, ҳам ғарбликман ҳам мусулмон, бизлар барчамиз серқирра шахслармиз. Мен лондонликман, мен британияликман, европаликман, отаман, турмуш ўртоқ ва муслимман. Келиб чиқишим осиёлик, яъни Покистонданман. Спорт мухлиси ҳам. Буларнинг ҳеч бири мени аниқ таърифлай олмайди", — деган Содиқ Хон маҳаллий ва хорижий журналистлар билан ўтказган мулоқотида. 

Унинг таъкидлашича, мусулмонлиги сабабли Ислом ва Ғарбнинг либерал  қадриятлари мослигини эслатишни ўз бурчи, деб билади. Аммо у бунинг учун шаҳар мэрлигига курашмаган. 
"Мен мусулмонлар етакчиси эмасман, мусулмонларнинг расмий вакили ҳам эмас. Мен барча лондонликларнинг мэриман", — деб қайд этган Хон. 

"Мен шундан хурсандманки, мени шаҳрим тарқоқликдан кўра бирликни танлади. Бизнинг сайловолди кампаниямизда турли лондонликлар иштирок этди: яҳудийлар, насронийлар, мусулмонлар, ҳиндулар, сикҳлар ва буддалар, шунингдек, бирор динга эътиқод қилмайдиганлар, оқтанли-қоратанлилар, ёш-у қарилар қатнашди. Бу ажойиб компания эди. Ва бу шаҳарни биз Лондон деб атаймиз", - деб эътироф этган Содиқ Хон.