Жамият | 20:28 / 11.05.2016
6540
2 дақиқада ўқилади

Ўтган асрнинг 70-йилларида ясалган кўза 19-аср кўзаси деб қабул қилинди

Антикварлар америкалик ўқувчи қиз томонидан 1970-йилларда сополчилик дарсида ясалган кўзани 19-асрда ясалган кўза деб янглиш қабул қилиб, 30-50 минг долларга баҳолашди, деб ёзмоқда Washington Post газетаси.

Қадимий буюмларни сотиб олувчи Алвин Барр АҚШдаги арзон-гаров савдолар вақтида саройлардан бирида антиқа кўзага кўзи тушиб қолди. Бинафаша ва жигарранг кўзада маъюс ҳолдаги 6 та юз тасвири бўлган. Барр кўзани 300 долларга сотиб олган. Кейинроқ антикварлар коллекционерларнинг топилмаларини баҳолаб, кейин аукционга қўйиладиган Antiques Roadshow шоусида Барр кўза "у билан гаплашганини айтган".

Эксперт-антиквар Стивен Флетчер "кўза қачон ишланганини аниқлаш қийинлигини айтган", бироқ у 19-аср охири-20 аср бошида ясалган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. У кўзани 30-50 минг доллар ва "эҳтимол, ундан ҳам қимматроққа" баҳолаган.

"Мен ҳеч қачон бундай буюм кўрмагандим, мен эса бу билан 20 йилдан кўпроқ шуғулланаман", деб айтган Флетчер.

Кейинроқ кўрсатувга бир томошабиндан қўнғироқ бўлган. У кўза ўтган асрнинг 70-йилларида унинг таниши томонидан Орегон штатидаги мактабда сополчилик дарсида ясалганини айтган. Томошабин аёл бу кўзани ясаган аёл билан боғланган, у отлар мураббийси, 60 ёшли Бетси Соул бўлиб чиққан. Барр аёлдан унда сақланиб қолинган бошқа буюмларни ҳам сотиб олишни таклиф қилган.

Кейинроқ кўрсатув муаллифлари хатони тўғрилаб, кўзанинг баҳоси 3-5 минг долларга баҳоланиши айтилган эълон жойлаштиришган.

Мавзуга оид