Жаҳон | 23:08 / 27.08.2024
13012
2 дақиқада ўқилади

Исроилда ота-онаси билан музейга келган бола 3,5 минг йиллик кўзани синдириб қўйди

Бронза даврига тегишли бўлган кўзани реставрация қилиш билан шуғулланадиган мутахассис тайинланган ва тез орада у ўз жойига қайтарилади.

Фото: Hecht Museum

Исроилдаги Хехта музейига ташриф буюрган бола 3,5 минг йиллик кўзани синдириб қўйди, деб хабар беради BBC.

Кўза музейда ҳимоя ойналарисиз намойишга қўйилган — музейдагилар археологик топилмаларнинг бундай «тўсиқсиз» намойишини «жозибадор» ҳисоблаб келади.

Музей маъмуриятининг маълум қилишича, бола ва унинг оиласи экскурсия учун ташкил қилинган кўргазмага таклиф этилган. «Шундай ҳолатлар бўладики, экспонатларга қасддан шикаст етказишади ва бундай вазиятда иш полиция жалб қилинган ҳолда қаттиқ кўриб чиқилади», — дейди музей ходими Лихи Ласло.

«Аммо мазкур ҳолат бошқача. Кўзани музейга ташриф буюрган тўрт ёки беш ёшли бола синдириб қўйди ва унга кўриладиган чора ҳам шунга яраша бўлади», — дейди у.

Ҳозирда бронза даврига тегишли бўлган кўзани реставрация қилиш билан шуғулланадиган мутахассис тайинланган ва тез орада у ўз жойига қайтарилади.

Фото: Hecht Museum

Синиб қолган кўзада қадимда вино ва зайтун ёғи каби озиқ-овқат маҳсулотлари сақланган. Музей вакилларининг қўшимча қилишича, археологик қазилма ишлари давомида топиладиган керамика буюмлари одатда синган ёки қисман кавлаб олинган бўлади. Шу боис ушбу кўза ўз вақтида «ҳайратланарли топилма» эътироф этилган.

Мавзуга оид