Жаҳон | 23:19 / 12.05.2016
29903
1 дақиқада ўқилади

Генерал ҳарбий жипнинг эшиги тутқичини юлиб олиб Путиннинг кулгисини қистатди

Россия президенти Владимир Путин 12 май куни Сочида Россия қуролли кучлари учун янги ҳарбий техника билан танишиб чиқди. Путин учун экскурсияни генерал Александр Шевченко ўтказди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Путинга устига катта калибрли пулемётни ўрнатиш мумкин бўлган УАЗ ҳарбий жипи намойиш қилинаётганда президент машина эшигини очмоқчи бўлди, бироқ унинг тутқичи тишлашиб қолди. Путинга ёрдамга келган Шевченко ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади ва охир-оқибат тутқични юлиб олди.   

Путин бу вазиятга ҳазиломуз муносабат билдириб, генералга "Шунқор" деб айтди ва кулиб юборди. 

Машина ишлаб чиқарувчилари бу ҳолатни  машина ўт олдирилмагани сабаб эшиги блокда бўлгани билан тушунтиришди.

Мавзуга оид